Янги адабиётлар

  • Кузги буғдой ва ғўза етиштириш асослари
  • Асаларичиликни ривожлантириш асослари
  • Захарли газандалар
  • Қишлоқ хўжалик ҳайвонларини урчитиш ва кўпайтириш
  • Лимончиликнинг ўзига хос синоатлари

Илмий тадқиқотлар

С-6775 ғўза нави

Муаллиф: Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази, Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий тадқиқот институти

Қисқача мазмуни: Ўсув даври 115-119 кун, ҳосилдорлиги 37.2-49.9 ц/га, битта кўсакдаги пахта вазни 5.7-6.5 г, тола чиқими 36-37%, тола узунлиги 1.17-1.20 дюйм, солиштирма узилиш кучи 33.4-36.7г.с/текс, микронейри 4.3-4.4, метрик номери-6170.

Афзалликлари: Районлашган С-6524 (андоза) навига нисбатан тезпишарлик бўйича 4-6 кун, ҳосилдорлик бўйича 3-5 ц/га, битта кўсакдаги пахта вазни бўйича 0.3-0.5 г., тола узунлиги бўйича 0.02-0.03 дюйм, солиштирма узилиш кучи бўйича 2-3 г.к./текс. устунликка эга. Тупроқ шўрланишига ва вертициллез вилтга чидамли.

Хуқуқий ҳимояланиш даражаси: Нав NAP 00106 рақамли патент билан ҳимояланган, Р.А. 29.02.2012, №2.

Қўшимча молиялаштиришга эҳтиёж: Навни ишлаб чиқаришга кенг жорий этиш учун 3 йил мобайнида, йилга 70-80 млн. сўм миқдорида молиялаштириш лозим.

Муаллифлар: Эгамбердиев А.Э., Сидиқов А.Р., Эгамбердиева С.А., Кипчаков М., Ибрагимов П.Ш., Григорьев С.

Манзил: 111218, Тошкент вилояти, Қибрай тумани, Салар ш. Университет кўчаси,

тел. 150-61-37, факс 150-61-37, e-mail: g.selek@gsxv.uz

 

Қидирув

Эълон

Публикациялар



Flag Counter

Ишчи гуруҳ | Сайт харитаси | Алоқа | CACAARI | ТошДАУ